Ту-154 самолёти авиаҳалокатдан аввал техник соз ҳолатда бўлган, деб хабар беради «Интерфакс» Россия қуролли кучларининг парвозлар хавфсизлиги хизмати бошлиғи Сергей Байнетовга асосан.

«Самолёт техник соз ҳолатда бўлган. Энг сўнгги таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг сентябрида ўтказилганди. Самолёт экипажи қўмондони – биринчи даражали ҳарбий учувчи майор Волков Роман Александрович бўлиб, экипаж ушбу йўналиш бўйича бир неча бора парвозларни амалга оширган», - деб хабар берди Байнетов.

Аввалроқ, Сочида ҳалокатга учраган Ту-154 бортида теракт содир этилгани ҳақидаги тахмин ҳам борлиги хабар берилганди. Бироқ, у асосий сабаб сифатида кўрилмаётгани айтилди.