Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиапарвозлар тикланади

Ўзбекистон 29 Декабрь 2016 13059

2016 йил 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор келишувлар имзоланди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари икки давлат ўртасида авиапарвозларни тиклаш ҳақидаги протоколни имзолашди, деб хабар берди РИА Новости Душанбедаги элчи Шоқосим Шоисломовга асосан.

«Хусусан, икки давлат пойтахтлари ўртасида 2017 йилнинг биринчи ярмида авиапарвозларни тиклаш ҳақидаги протокол имзоланди. Шунингдек, ўзбек саноатчилари алюминий хом ашёсини харид қилишади», - дея маълум қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Душанбе-Тошкент-Душанбе авиарейслари йўловчилари визаларни аэропортларнинг ўзида олишлари мумкинлиги хабар қилинганди.

Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларига йўловчи автобуслари ва поездлар қатновини тиклаш ҳақидаги келишув лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юклатилган.

Бундан ташқари, темир йўл ўтказмаларида камайтирувчи коэффициент ҳақида, шунингдек Тожикистонга маҳсулот етказиб бериш борасида ҳам протоколлар имзоланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Таъкидланишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов билан учрашувида Тожикистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келиш таклиф этилган мактубини топширди.

«Йиғилиш якунлари томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларга катта эътибор беришидан далолат берди. Ўзбек-тожик муносабатлари доимо алоқаларни мустаҳкамлаш ва дўстлик муносабатларини янада кенгайтириш билан ажралиб турган», - дейилади якуний материалда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар