«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес шартномасини узайтирмаяпти ва у 2017 йилнинг ёзида Туриннинг «Ювентус» жамоаси сафида пайдо бўлиши мумкин.

Чилилик футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2018 йилгача тузилган, лекин томонлар шартномани узатириш масаласида келиша олишмаяпти.

Футболчи 28 ёшда ва Европа миқёсида ютуқларга эришишни истамоқда.

Tuttosport маълумотига кўра, туринликлар жамоаси 6 ойдан кейин жамоани тарк этиши кутилаётган Марио Манжукич ўрнини айнан Санчес билан тўлдирмоқчи.

Ушбу футболчи учун Италиянинг бошқа бир жамоаси «Интер» ҳам қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун 150 млн евро сарфлашга тайёр.

Жорий мавсумда Санчес «Арсенал» сафида АПЛнинг 18 учрашувида майдонга тушган ва 12 гол уриб, 5 голга ҳаммуаллиф бўлган.

Маълумот учун, ушбу футболчи 2007-2011 йилларда Италиянинг «Удинезе» жамоасида тўп сурган. 2011 йилда «Барселона» уни 26 млн евро эвазига сотиб олган, 2014 йилнинг ёзида у 42,5 млн евро эвазига Лондон жамоасига трансфер қилинганди.