Дунё туризми глобал ўзгаришларни бошдан кечираётгани таъкидланди

Жаҳон 05 Январь 2017 4404
Фото: RIA

Халқаро туризмда улкан ўзгаришлар юз бермоқда: одамлар кўпроқ саёҳат қилмоқдалар, бироқ сафарлар ва харажатлар ҳажми қисқармоқда, арзончи авиакомпаниялар – лоукостерлар сони кўпаймоқда ва у билан бирга арзон туризм тармоғи кенгаймоқда. Буларнинг барчаси иқтисодиёти катта жиҳатдан туризмга боғлиқ бўлган давлатларга таъсир қилмоқда. 

Энг оммавий сайёҳлик йўналишлари ўнталигига кирувчи Греция эса келаётган сайёҳлар сони бўйича бир неча йилдан бери рекорд ўрнатмоқда, бироқ унинг сайёҳликдан олаётган даромади унча тез ошмаяпти. 2016 йилда Грецияга 27,5 млн, яъни 2015 йилдагидан 1,5 млн нафар кўпроқ сайёҳ келган. Мамлакат ҳукумати 3 йилдан кейин сайёҳлар сони 30 млн дан ошишига умид қилмоқда.

Сайёҳларнинг Грецияда бўлиши ўртача вақти 10,7 кундан 7,8 кунгача қисқарди. Бу ҳолат сайёҳлар ўртасида дам олиш кунлари турлари – 2-4 кунга мўлжалланган City Break ва арзончи авиакомпаниялар кўпайгани билан боғланган. Бундай авиакомпаниялар хизматидан таътилга камроқ пул сарфлашга тайёр бўлган сайёҳлар фойдаланадилар.

Грецияда сайёҳликнинг ривожланишига бу ерда евронинг долларга нисбатан айирбошлаш курсининг пасайгани ҳам ижобий таъсир қилган. Бундан ташқари, Греция Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги дам олиш учун энг хавфсиз жойлардан бири ҳисобланади.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар