Покистонда террорчиликда айбловлар бўйича ишларни кўриб чиқувчи махсус ҳарбий трибуналлар ўз ишини тугатди. Бу ҳақда Покистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бу суд инстанциялари 2014 йилда Пешовар шаҳрида жангарилар мактабга ҳужум қилгандан кейин мамлакат бош вазири фармонига кўра зудлик билан киритилганди. Ўшанда ҳужум оқибатида 140 дан кўпроқ бола ҳалок бўлган. 

"Икки йиллик иш давомида махсус ҳарбий трибуналлар террорчилик фаоллигининг камайишига ёрдам бердилар. Эндиликда уларга эҳтиёж йўқ", деб айтди Покистон армияси вакили.

Трибуналлар ўз фаолияти давомида 274 ишни кўриб чиққан ва 161 та ўлим жазоси чиқарган, улардан фақат 12 таси ижро этилган. 113 нафар судланувчи террорчилик гуруҳларига алоқадорлик учун турли муддатларга қамоқ жазосига маҳкум қилинган. 

Бу суд инстанциялари гўёки улар террорчиликда сохта айблар қўйиши ва адолатсиз ҳукмлар чиқариши сабабли покистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кўплаб танқидга учраган.