Самарқанд вилоят суди фуқаро Асқар Йўлдошевни экстремистик ғояларни тарқатгани ва ИШИД террорчилик гуруҳига тарафдорларни жалб қилгани учун саккиз йил озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда РИА Новости суд вакилига асосан хабар берган.

"Суд йиғилиши давомида Йўлдошев ИШИДга тарафдорларни ижтимоий тармоқлар орқали жалб қилгани, 2016 йилда Сурияга жўнаб кетиб, террорчи-жангариларга қўшилишни режалаштиргани аниқланди. У бу сафарга жўнаб кетишга уч нафар маҳаллий фуқарони ҳам кўндирган. У суд қарори билан саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Суд маълумотларига кўра, Йўлдошев 2014 йилнинг июнь ойида Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган. "У РФ ҳудудида "Жиҳодчилик" тақиқланган диний-экстремистик ташкилоти ғоялари таъсирига тушиб қолган. Ташкилот Сурияга жангариларни ёллаш билан боғлиқ. Йўлдошев ватанга қайтиб келгач, одамларни ёллаш бўйича фаолиятини давом эттирди", - деди суд вакили.

Маълумот учун, ИШИД бугунги кунда дунё хавфсизлигига энг катта таҳдидлардан бири бўлиб, террорчилар уч йил давомида Ироқ ва Суриянинг катта ҳудудларни эгаллаб олди. Уларнинг аксарияти сўнгги ойларда қайтариб олинган.