Ўзбекистон вакиллари ФИФА сўровномасида кимлар учун овоз бергани маълум қилинди

Спорт 10 Январь 2017 9747

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 9 январь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши мураббийига овоз бериш жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этди.

ЎФФ расмий сайти маълумот беришича, Самвел Бабаян ўз овозларини қуйидагича тақсимлади: 

Мураббийлар: 1. Клаудио Раньери (“Лестер”), 2. Диего Симеоне (“Атлетико”), 3. Зайнидин Зидан (“Реал”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Тони Кроос (“Реал”, Германия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

Одил Аҳмедовнинг овозлари қуйидагича тақсимланди:

Мураббийлар: 1. Юрген Клопп (“Ливерпуль”), 2. Луис Энрике (“Барселона”), 3. Хосеп Гвардиола (“Бавария”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Криштиану Роналду (“Реал”, Португалия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси ва энг яхши аёл мураббийини аниқлашда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шерали Бобоқулов ва жамоа сардори Маҳлиё Сариқова иштирок этди.

Шерали Бобоқулов қуйидагиларга ўз овозини берди:

Футболчилар: 1. Женнифер Марозсан, 2. Карли Ллойд, 3. Кристен Цинклер.

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Филипп Бергеру.

Маҳлиё Сариқова ўз овозларини қуйидагича тақсимлади:

Футболчилар: 1. Карли Ллойд, 2. Кристен Цинклер, 3. Женнифер Марозсан

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Юлиан Эллис

Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Лестер” устози Клаудио Раньери энг яхши мураббий номига лойиқ бўлди.

АҚШ аёллар терма жамоаси ҳужумчиси Карли Ллойд энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. Германия аёллар термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Сильвия Найд 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб тан олинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар