Келин-куёвлар қучоқлашиб вальсга тушяпти: бу XXI аср талабими ёки фожиаси?

Жамият 14 Январь 2017 77557

Тўйхонага оппоқ либосларда шаҳзодаю малика бўлиб келин билан куёв кириб келишди.  Келин салом қилиш мақсадида бир оз эгилар экан, ҳижолатдан катталарнинг нигоҳи ерга қадалди. Атрофдан: “Жуда очиқ кийинибди”, “Этагини узун қилгандан кўра елкасига ташласа бўлар экан”, деган дашномлар қулоққа чалинарди. 

Келин-куёв тўрдаги ўриндиқларга бориб ўтиришди. Куёв креслода ясланиб ўтирар экан, ҳудди “Мана кўриб қўйинглар, менинг маликамни”, деяётгандек эди.  Жўралар, ҳатто тўйга келган аксар эркакларнинг нигоҳи шоҳсупада  маликалардай ўтирган (аслида маликалар сира ҳам бундай очиқ-сочиқ кийинишмайди!) хушсурат келинга қадалган... Келин юзини очиб, бемалол ўтирди. Аммо мен ўйлар изтиробида қийналардим... Ахир ҳарир парда ортидаги чеҳрани, бу нозик вужудни кўз-кўз қилиш асло мумкин эмас.

Тўйни оғриқли ўйлар ила кузатаман. Кетма-кет келган таниқли хонандалар қўшиқларидан давра ёшлар дискотека залига айланди-қолди. Ҳатто келин-куёвни ҳам даврага олиб чиқишди. Ҳинд сериалларида куйланадиган қўшиққа ҳамоҳанг келин-куёв қучоқлашиб вальсга тушишди. Бу манзарани қандай изоҳлаш мумкин?! Ҳамманинг назари икки ёшда. Атрофни ўраб олган йигитларнинг қий-чуви... Сўнг келин отаси билан, кейин қайнотаси билан ҳам рақсга тушди... Қани шарқона одоб-ахлоқ, ибо-ҳаё?! Буни оддий ҳолатдек қабул қилаётганларнинг орияти, ҳамияти қаерда қолди?

Қизимизни турмушга узатарканмиз ёхуд ўғлимизни уйлантирарканмиз, ҳаётининг оила деб аталмиш варағини чиройли одоб-ахлоқ, ҳаё-андиша билан очишида биз, катталар тўғри сабоқ берайлик. Зеро, миллатимизнинг ўзига хос одоби, андишаси, меҳр-муруввати, иффати бор. Шуни асло унутмайлик.
 
Мунира АБУБАКИРОВА,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси
Манба: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50177 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66175 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35463 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20298 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77119 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60819 Жамият
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 55 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 213 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 1620 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 277 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар