Iridium NEXT ’нинг 10 та телекоммуникацион сунъий йўлдоши юкланган Falcon 9 оғир ракета-ташувчиси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Калифорния штатидаги Ванденберг базасидан учирилди. Бу ҳақда ракетани ишлаб чиқарувчи SpaceX компанияси маълум қилган.  

Ушбу парвоз 2016 йил 9 сентябрда  Falcon 9 ракетаси фалокатга учрагандан кейинги илк парвоздир.

Ракетанинг биринчи поғонаси нормал шароитда ажралган ва у Тинч океанидаги денгиз платформасига туширилган

Дастлаб парвоз 9 январга белгиланганди, бироқ ёмон об-ҳаво шароити қолдирилганди.