Видео: Ўйин бошланишига 1 соат қолганида янги клубга ўтган футболчи ўйин қаҳрамонига айланди

Спорт 15 Январь 2017 20131

Англия ёшлар терма жамоаси ва «Эвертон» клуби ҳимоячиси Каллум Коннолли 14 январь куни ижара асосида чемпионшип вакили «Уиган» сафига ўтди. Унинг трансфери ҳақида «Уиган»нинг навбатдаги тур ўйини бошланишига бир соат вақт қолганида эълон қилинди.

Бу футболчи бекорга чақирилмаганди ва у дарҳол бошланғич таркибдан жой олди. «Уиган»ни «Бертон»га қарши ўта оғир сафар учрашуви кутиб турганди. Икки жамоа ҳам лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда.

Трансфердан 2 соат ўтибоқ бу футболчи «Уиган» мухлислари қаҳрамонига айланди – у иккита гол уриб, жамоага ўта муҳим ғалаба олиб келди. 

Ўйиндан кейин жамоа мухлислари унга атаб бир нечта қўшиқ куйлади.

Кўпроқ янгиликлар