18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:25да (Тошкент вақти билан соат 14:25) Италиянинг марказий қисмида кучли ер ости силкиниши кузатилди. Бу ҳақда ANSA хабар тарқатди.

Қайд этилишича, зилзила кучи 5,4 баллни ташкил қилган.

Бу зилзила кучини  Лацио, Абруццо ва Марке вилоятлари ҳамда Рим шаҳрида сезишган.

30 ноябрь куни Италиянинг марказий қисмида 6,1 магнитудали зилзила рўй берган, натижада ўнлаб кишилар жароҳатланиб, минглаб кишилар уйсиз қолганди.