Обама америкаликларга хайрлашув мактубини ёзди

Жаҳон 20 Январь 2017 13465

Бугун, 20 январда ўз лавозимини расман тарк этадиган АҚШ президенти Барак Обама америкаликларга хайрлашув мактубини ёзди. Мактуб матни Оқ уй сайтида чоп этилди

Обаманинг таъкидлашича, у анъанага кўра мактубни Овал хонада ворисига қолдирмоқда  ва бундан аввал АҚШнинг 44-президенти бўлиш шарафига эга бўлгани учун фуқароларга миннатдорчилик билдирди.   

"Мен президент лавозимидаги вақтимда ўрганганларимни сиздан ўргандим. Сиз мени президент ва инсон сифатида яхшироқ қилдингиз", деб ёзди Обама.

Обама, шунингдек, ўз ҳокимияти даврида юз берган воқеаларни таъкидлаб ўтди ва ҳар бир америкаликнинг мамлакат келажаги учун ҳисса қўшганини айтди.

Унинг айтишича, Америка бир одамнинг лойиҳаси эмас.

"Бизнинг демократияда энг қудратли сўз "биз" сўзи ҳисобланади. Биз – халқ. Биз ҳаммасини уддалаймиз. Ҳа, биз қила оламиз", деб ёзган Обама мактубида.

Кўпроқ янгиликлар