Унинг сўзларига кўра, айнан мана шундай йўл билан сиёсий жараёнга озгина енгиллик олиб киришни истаган. 

Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳар кенгаши аъзоси Лан Дип (Lan Diep) расмий қасамёд маросимига Америка капитанининг қалқони билан кириб келган. 2016 йилнинг декабрь ойида у расмий тарзда лавозимга тайинланган эди, бироқ жорий йилнинг 25 январь куни у яқинлари, дўстлари ва ҳамкасблари қаршисида тантанали қасамёд қабул қилиши лозим эди.  

«Мен инсонлар маросимга ўзгача тушунча олиб кирди, деб ўйлашларини истамаган эдим. Сўнгги вақтларда сиёсий вазиятлар етарлича шафқатсиз. Бундай иш билан мен бироз бўлса ҳам енгиллик олиб келишни мақсад қилган эдим», — деди Дип Washington Post нашрига берган интервьюсида.

Маслаҳатчининг сўзларига кўра, у бир неча йиллардан бери фантастик фильмлар ва комикслардаги аслаҳаларни йиғиб келади. Бундан ташқари, Дипнинг қўлидаги Стив Рожерс қалқонининг алюмин нусхасини  "ўйинчоқлар дўконидан топиб бўлмайди". Дипнинг ҳамкасблари унинг устидан кулишган бўлса-да, бу ишни ҳазилга йўйиб, тўғри қабул қилишди.