Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг биринчи мураббийи Эрнесто Веккьо оламдан ўтди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар тарқатди.

Манба хабарига кўра, 65 ёшли мутахассис Росарио шаҳрида вафот этган. Эрнесто Веккьо Мессини «Ньюэллс Олд Бойз» клубида дастлабки қадамларини ташлаётганида шуғуллантирган. У умрининг охириги дамларигача жамоанинг ўсмирлари билан иш олиб борган.

«Лео «Белла Виста» мажмуасидаги кичкина майдончаларда ўйнаб юрганида у билан иш бошлаганман. Айнан ўша ерда у бошқалардан ажралиб турувчи техникага эга эканини намойиш этганди» - деганди Веккьо ўзининг интервьюларидан бирида.