«Озодлик ҳайкали кўз ёши тўкмоқда»: халқаро ташкилотлар Трампни қочқинларни қабул қилишни тўхтатмасликка чақирди

Жаҳон 28 Январь 2017 22551

БМТ Вашингтонни АҚШда қочқинларни қабул қилиш дастурини ёпмасликка чақирди ва мамлакат уруш ҳамда унинг оқибатларидан бошпана ахтараётган кишиларни ҳимоя қилиш бўйича етакчиликдан воз кечмайди, деган умидда.

БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармаси ва Муҳожирлик бўйича халқаро ташкилот АҚШ президенти Дональд Трампга шундай чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

«Бутун дунёдаги қочқин ва муҳожирлар эҳтиёжлари ҳеч қачон ҳозирги пайтдан кўпроқ бўлмаган. Уруш ва таъқиблардан қочаётган кишиларни қабул қилиш дастури ўта муҳим аҳамиятга эга», - дейилади хабарда.

Ташкилотлар ҳали-ҳамон Америка томони билан эҳтиёжманд инсонларга бошпана тақдим этиш масаласидаги ҳамкорликдан умидвор. 

«Биз қочқинлар дини, ирқи ёки миллатидан қатъи назар ҳимоя ва ёрдамга муҳтож эканига ишончимиз комил», - деб таъкидланган баёнотда.

Аввалроқ Трампнинг қочқинларни қабул қилишни тўхтатиш ва муҳожирлик сиёсатини кучайтириш қарорлари АҚШ сенатидаги Демократик партия вакиллари томонидан танқид остига олинди. Хусусан, Массачусетс штатилик сенатор Элизабет Уоррен бу қадамни «америка қадриятларига хиёнат» деб атаган бўлса, Коннектикут штатилик кичик сенатор Крис Мерфи Трамп ИШИДга «қайта туғилиш йўлини» тақдим этгани ҳақида маълум қилди.

«Озодлик ҳайкалининг кўз ёшлари оқмоқда», - деб ёзган сенатдаги демократик озчилик етакчиси Чак Шумер Twitter’даги ўз саҳифасида.

Трамп томонидан имзоланган фармонга кўра, АҚШ қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб қўймоқда. Шу билан бир қаторда, суриялик қочқинларни қабул қилиш дастури номаълум муддатга музлатиб қўйилди. Бундан ташқари, АҚШга асосий аҳолиси мусулмонлар бўлган бир қатор мамлакат фуқароларининг кириши 90 кунга чекланди. Улар ичида Сурия, Ироқ, Судан, Ливия, Сомали ва Яман бор.

 

Трамп АҚШга кириш тартибини кучайтирди >>> Батафсил.

Трамп суриялик қочқинларни қабул қилишни тўхтатди >>> Батафсил.

Трамп муҳожирларни “экстремал танлаш” ҳақидаги фармонга имзо чекди >>> Батафсил.

Трамп: қочқинларни қабул қилишда Суриядаги насронийларга кўпроқ эътибор қаратилади >>> Батафсил.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар