АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Британия Виргин оролларида ҳордиқ чиқармоқда. Улар Virgin Group эгаси, миллиардер Ричард Брэнсон билан биргаликда дам олишмоқда, деб хабар берди TMZ нашри. У Оқ уй собиқ раҳбарининг бир қатор суратларини тақдим этди.

Нашр маълумотига кўра, эр-хотин Обамалар британиялик миллиардерга тегишли бўлган Неккер оролига бир ҳафта аввал учиб келишган. TMZ томонидан эълон қилинган суратларда Оқ уй собиқ етакчиси қора кўзойнак ва бейсболда турганини кўриш мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, афтидан у янги президент Дональд Трампнинг муҳожирлик сиёсатини кучайтириш ҳақидаги фармони туфайли норозилик намойишлари билан қамраб олинган АҚШга қайтишга шошилаётгани йўқ.

31 январь куни Обама Трампга қарши намойишларни қўллаб-қувватлагани маълум бўлди. У бу жараёнда иштирок этаётган фуқаролар йиғилиш борасидаги ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланаётганликларини маълум қилган. Собиқ президент таъкидлашича, Трампнинг муҳожирликни чеклаш ҳақидаги қарори Америка қадриятларига катта хавф туғдиради.