Покистоннинг Карачи шаҳридаги Афғонистон консуллигида афғон дипломати отиб ўлдирилди, деб хабар бермоқда Reuters полициядаги манбага асосан.

Хабар қилинишича, Афғонистон фуқароси бўлган консуллик қоровули муассасанинг учинчи котиби Заки Адуни ўзаро жанжал оқибатида отиб ўлдирган.

Фото: Twitter/Asfandyar Bhittani

«Жиноятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум», - дейишган полицияда.

Қоровул айни дамда қўлга олинди, воқеа жойи хавфсизлик хизматлари ходимлари томонидан ўраб олинган.