Италия чемпионатининг 18-турида "Милан" сафарда "Болонья"га қарши майдонга тушди. Меҳмонлар икки ўйинчи кам бўлиб ўйнаб, кичик ғалабага эришди. 
Учрашувнинг 36-дақиқасида иккинчи сариқ карточкасини олган миланликлар ҳимоячиси Габриэль Палетта майдонни тарк этган бўлса, 59-дақиқада Юрай Куцка ўйиндан четлатилди. Шундай бўлса-да, Монтелла шогирдлари рақиб ҳужумини қайтариш билан биргаликда, гол киритишга ҳам муваффақ бўлишди. Ғалаба гол уйиннинг 89-дақиқасида Пашалич томонидан киритилди. 

Болонья – Милан 0:1
Гол:
0:1 – 89 Пашалич.
Болонья – Анжело, Крафт, Гастальделло (Петкович, 62), Майетта, Мбайе (Торосидис, 77), Надь, Пульгар (Вивиани, 80), Жемаили, Верди, Дестро, Крейчи.
Милан – Доннарумма, Абате, Палетта, Романьоли (Сапата, 31), Ванджони, Куцка, Локателли (Гомес, 46), Пашалич, Сусо, Бакка (Поли, 62), Деулофеу.
Огоҳлантиришлар: Палетта (18), Мбайе (18), Абате (23), Гастальделло (45), Верди (47), Куцка (53), Ванджони (71), Надь (90), Жемаили (90).
Четлатишлар: Палетта (36), Куцка (59).