Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йил 10 февраль куни Москва вақти билан 16:05да Тула области Чернск тумани Поповка қишлоғидаги “Максим Горкий” МЧЖ омборхонасининг том қисми қулаб тушиши содир бўлган, деб ёзади Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган, уларнинг барчаси 1992 йилда туғилган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда, дея якунланади ФВВ хабари.

Аввалроқ фожиа сабзавотлар сақлаш биноси томи конструкциясининг эскириб кетгани сабаб рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.