Ўтган 2016 йил топилган нефть ва газ конлари бўйича энг қашшоқ бўлди – атиги 174. Ўтган олтита ўн йиллик давомида бу кўрсаткич йилига ўртача 400-500тани ташкил этганди. Бу ҳақда Financial Times нашри Американинг IHS Markit консалтинг фирмаси ҳисоботига асосан хабар берди.

Нефтгаз компаниялари қидирув ишларига инвестициялар ҳажмини пасайтиришди. Бундан ташқари, йирик конларни топиш йил сайин мураккаблашиб бормоқда, деб аниқлик киритишди экспертлар. Улар ўтган йили топилган захираларнинг умумий миқдорини нефть нисбатида 8,2 миллиард баррелга баҳолашган.

FT’нинг таъкидлашича, кон топилиши ҳамда ундан қазиб олиш ишларининг бошланишига ўртача беш-етти йил муддат кетади. Шунинг учун нефть қидирувидаги инқироз энерготашувчиларга яқин ўн йил давомида ортиб борувчи талаб Америка сланец нефти ёрдамида таъминланишига олиб келади.

Асосий қидирув бурғулаш ишлари денгиз шельфида олиб борилаётган бўлиб, у ерда ҳар бир қудуқнинг қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг, деб таъкидлайди нашр. Шу билан бир қаторда, ҳар бешта қудуқдан атиги биттаси омадли бўлиб чиқади.

Сланец минораси эса 4-10 миллион долларга баҳоланади ҳамда бир неча ҳафта давомида қазиб олиш ишларини бошлаши мумкин. "Афтидан, нефтни қоядан олиш енгилроқ кўчади", - дея таъкидлаб ўтди таҳлилчи Боб Фрайкленд.

Wood Mackenzie консалтинг компаниясига кўра, 2017 йилда бутун дунё бўйлаб ҳаммаси бўлиб 500га яқин қудуқ қазилади. 

Шуни эътиборлики, ўтган йилда топилган иккита коннинг ҳар иккиси ҳам АҚШда аниқланди, деб таъкидлайди FT.

Сайёра туби: ердаги энг чуқур қудуқлар