«Бенфика» футбол клуби Чемпионлар лигаси 1/8 финали илк учрашувида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини қабул қилди. «Да Луш» стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида ягона гол 48-дақиқада грециялик форвард Константинос Митроглу томонидан киритилди. Баҳснинг 58-дақиқасида эса немис клубининг ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Жавоб учрашуви Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида 8-март кунига белгиланган.