«Барселона» ҳужумчиси Неймар ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида «ПСЖ»дан учралган мағлубиятдан кейин ўз ҳиссиётларини яшириб ўтирмади.

Парижда кечган учрашувда Луис Энрике шогирдлари 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учради.

«Бу «Барселона»га хос бўлмаган ўйин эди, жуда ёмон ўйнадик ва бундай йирик мағлубиятдан сақланиб қолишнинг имкони йўқ эди. «ПСЖ» бу ғалабага ҳақли эди. Улар аъло даражада ўйнашди, улар бизнинг дарвозамиз яқинидан кетишмади ва имкониятларидан жуда самарали фойдаланишди. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Вазиятни ўзгартириш жуда қийин. Энди биз чорак финалга чиқишимиз  – деярли иложсиз иш», — дея Неймарнинг сўзларини келтирган AS.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 8 март кунига белгиланган.