«ПСЖ» футбол клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги илк учрашувда «Барселона»га қақшатқич зарба берди. Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган баҳс 4:0 ҳисобида ўз якунига етди.

Еврокубоклар тарихида ҳали ҳеч бир жамоа биринчи баҳсда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, икки учрашув якунига кўра кейинги босқичга йўл олмаган.

Шунингдек Чемпионлар лигасининг бутун тарихи давомида биронта клуб биринчи учрашувда 4 тўп фарқи билан имкониятни бой бериб, кейинги раундга йўл олмаган.

2013 йилнинг 23-апрель куни «Барселона» ЧЛнинг ярим финали биринчи беллашувида «Бавария»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, жавоб учрашувида эса 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган ҳамда финалга чиқа олмаганди.

«ПСЖ» ва «Барселона» жамоаларининг жавоб учрашуви 8-март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.