Қайси туманлар аҳолиси иш ҳақини тўлиқ ҳажмда нақд шаклда олиши шарт?

Ўзбекистон 17 Февраль 2017 148685
Фото: Kun.uz

Kun.uz ўқувчилар мурожаатлари билан ишлашда давом этмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 2 февраль куни “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорга имзо чекди.

Таҳририятга ушбу қарор билан Ўзбекистоннинг қайси тоғли ва олис туманларида жойлашган бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи, шунингдек, ижтимоий тўловларни тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширишга ойдинлик киритиш сўралган мурожаат келиб тушди.

Kun.uz бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753 “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг иловасида тоғли ва олис туманлар рўйхати келтирилган.
Қуйида бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, шунингдек, ушбу туманлар аҳолисига ижтимоий тўловлар ҳам ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилиши белгилаб қўйилган тоғли ва олис туманлар рўйхатини ўзбек тилида тақдим этамиз: 

Қорақалпоғистон Республикаси

1.  Қанликўл
2.  Қораўзак
3.  Кегейли
4.  Қўнғирот
5.  Мўйноқ
6.  Тахтакўпир
7.  Чимбой
8.  Шуманай

Андижон вилояти

1.  Булоқбоши
2.  Улуғнор
3.  Хонобод шаҳри

Бухоро вилояти

1.  Олот
2.  Қоракўл
3.  Қоровулбозор
4.  Пешку
5.  Ромитан

Жиззах вилояти

1.  Арнасой
2.  Бахмал
3.  Ғаллаорол
4.  Зомин
5.  Зарбдор
6.  Зафаробод
7.  Фориш
8.  Янгиобод

Қашқадарё вилояти

1.  Деҳқонобод
2.  Миришкор
3.  Муборак
4.  Нишон
5.  Чироқчи

Наманган вилояти

1.  Косонсой
2.  Мингбулоқ
3.  Норин
4.  Янгиқўрғон

Навоий вилояти

1.  Конимех
2.  Нурота
3.  Томди
4.  Учқудуқ

Сирдарё вилояти

1.  Ховос

Самарқанд вилояти

1.  Қўшработ
2.  Нуробод
3.  Пахтачи
4.  Ургут

Сурхондарё вилояти

1.  Бойсун
2.  Қизириқ
3.  Музробод
4.  Сариосиё
5.  Узун
6.  Шўрчи

Тошкент вилояти

1.  Бўстонлиқ
2.  Бўка
3.  Пскент

Фарғона вилояти

1.  Бешариқ
2.  Сўх
3.  Ёзёвон

Хоразм вилояти

1.  Ҳазорасп
2.  Шовот
3.  Янгиариқ
4.  Янгибозор

Ушбу рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753 “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг 2-бандига илова асосида белгилаб қўйилган ҳамда тўловлар февраль ойидан бошлаб амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2 февралдаги қарорида барча турдаги пенсияларни тўлаш ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилиши ҳам белгилаб қўйилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар