«Манчестер Сити» ҳимоячиси, ўз вақтида «Валенсия» сафида тўп сурган Николас Отаменди Испания чемпионатига қайтиши мумкин.

TyCSports нашри берган хабарга, 29 ёшли Аргентина терма жамоаси ҳимоячисига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа уни Хитойга кетиши мумкин бўлган Пепенинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Отаменди жорий мавсумда «Манчестер Сити» таркибида 20 учрашувда майдонга тушишга улгурган.