SpaceX компанияси 19 февраль куни Dragon коинот юк кемасини Халқаро коинот станциясига юборди. Кема ортилган Falcon 9 ракета-ташувчиси Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги космодромдан учирилди.

Парвоз учун 2011 йилдан бери бундай мақсадларда ишлатилмаган 39A мажмуасидан фойдаланилди.

Қуйида ракетанинг парвози ва қўниши тасвирланган видеолар келтирилади.