Испаниянинг Talgo компанияси яқин орада Ўзбекистонга етказилиши кутилаётган янги тезюрар поезднинг илк суратлари билан бўлишди. Суратда мамлакатимизга йўлланишга тайёр поезд акс этган. 

Келишувга кўра, Talgo-250 поездлари жорий йилнинг март ва май ойларида Ўзбекистонга етказилади. Уларнинг харидига оид шартнома 2015 йилнинг ноябрь ойида имзоланган. Унинг умумий қиймати - 42 миллион доллардан ортиқ. 

Янги поездлар Тошкент-Бухоро йўналишида эксплуатация қилинади. Қурилиш лойиҳасининг умумий баҳоси - 400 миллион доллардан ортиқ.