«Учади, учмайди, учади, учмайди». Душанбе-Тошкент рейси атрофида нима гаплар?

Ўзбекистон 23 Февраль 2017 29959

20 февраль куни амалга оширилиши керак бўлган, аммо Somon Air авиакомпанияси айби билан амалга ошмаган, 3 кун кечикиб, бугун, 23 февраль куни, соат 13:00да амалга оширилиши айтилган Душанбе-Тошкент рейси яна қолдирилган. Айни вақтда Somon Air авиакомпанияси матбуот хизмати бунга изоҳ бермаяпти.

Шунингдек, Душанбе аэропортида ҳам бу рейс амалга ошмаётганининг сабабини тушунтириб бера олишмаяпти.

«Рейс бугунги жадвалда эди, биз бу рейс йўловчиларига хизмат кўрсатишга тайёрланаётган эдик. Аммо нима учун рейс қолдирилганини билмаймиз», - дея Душанбе аэропорти матубот хизмати котиби Жамила Ҳусейнованинг сўзларини келтирган Asia-Plus.

Келишув фақат сўзда эдими?
25 йилдан буён кутилаётган илк Душанбе-Тошкент рейси 20 февраль куни амалга оширилиши лозим эди. Лекин Тошкент Халқаро аэропорти Тожикистон авиакомпаниясига парвозни амалга оширишга рухсат бермаганди. Бунга Душанбе томони баъзи ҳужжатларни Тошкентга юбормагани сабаб бўлди. Шундан сўнг, Somon Air авиакомпаниясининг ушбу ҳолат учун жавобгар тижорат директори Алишер Рустамов бошчилигидаги барча масъул шахслар жазоланди ва ишдан бўшатилди.

Маълум бўлишича, Тошкентга юборилган сўровда доимий рейслар учун эмас, чартер рейслар назарда тутилганди, қолаверса сўров якшанба куни, 19 февралда, парвоз кунига бир кун қолганида юборилган.

Бундан ташқари, Тошкентда ҳануз Somon Air авиакомпанияси ваколатхонаси очилмаган, Ўзбекистонда чипталар сотилиши йўлга қўйилмаган.

Somon Air сукут сақламоқда
Somon Air авиакомпанияси айбдорлигини тан олди, аммо саволларга жавоб берилмади.

«Сомон Эйр» раҳбариятининг вазият бўйича синчковлик билан ўтказган текширувларидан кейин аниқландики, ҳужжатлар пакети авиакомпания томонидан Ўзбекистонга ўз вақтида юборилмаган. Бу вазият учун жавобгар бўлган барча шахслар, хусусан, тижорат ишлари бўйича директор Алишер Рустамов жазоланди ва ишдан четлатилди.

Айни вақтда икки авиакомпания ўртасида жараённинг техник жиҳатлари ҳал қилинмоқда. Душанбе - Тошкент - Душанбе йўналишидаги парвозлар яқин вақтлар ичида амалга оширилиши керак.

Авиакомпания 20 февраль куни  Душанбе - Тошкент рейси учун чипта олган йўловчилардан ва Ўзбекистондаги ҳамкорлардан келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди», дейилган авиакомпания пресс-релизида.

Саволлар очиқ қолмоқда
Масалан, нима учун ҳужжатлар ўз вақтида эмас, рейс 20 февраль куни амалга оширилиши 1 ойдан буён маълум бўлгани ҳолда, 19 февраль куни юборилган? Нима учун ҳалигача Тошкентда ваколатхона очилмаган? Бунинг учун ҳам етарлича вақт бўлганди. Нима учун авиакомпания доимий рейслар ҳақида гапирган, ҳолбуки гап бу ҳақида кетмаган бўлса?

Авиакомпания юқорида келтирилган саволларни ҳал қилмасдан туриб, «яқин вақтлар ичида» рейсни амалга оширадими?

Asia-Plus хабарига кўра, Душанбедан рейслар доимий рейслар бўлмайди.

Бу тушунарсиз вазиятга изоҳ сўралиб, тегишли ташкилотларга, хусусан Тожикистон транспорт вазирлиги ҳамда Фуқаролик авиацияси бошқармасига мурожаат қилинган, лекин ҳеч қандай жавоб бўлмаган.

Узоқ кутилган «Душанбе — Тошкент» рейси амалга ошмади. Сабаб?

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар