Австрия соғлиқни сақлаш вазири саратон туфайли вафот этди

Жамият 24 Февраль 2017 2787

Австрия соғлиқни сақлаш вазири Сабина Оберхаузер 23 февраль куни саратон туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда маҳаллий Der Standard нашри.

53 ёшли социал-демократ саратон билан хасталангани ҳақида 2015 йилнинг февралида хабар топган. Бироқ, шунга қарамай Оберхаузер кенг жамоатчиликдан касаллигини сир тутмаган, у аввалига фейсбук’да бу ҳақда ёзган, кейинчалик эса расмий тадбирга бутунлай сочсиз ҳолда келган.

Газетанинг хабар беришича, президент Александр Ван дер Беллен Оберхаузер “саратон билан курашда мағлуб бўлганидан” афсусда эканини маълум қилган. 

Маълумот учун, Оберхаузер соғлиқни сақлаш вазири сифатида 2014 йилдан бериб ишлаб келган. Касаллик кучайгач унинг лавозимини ижтимоий масалалар бўйича вазир Алоис Штогер бажара бошлади.

Кўпроқ янгиликлар