Япония пойтахтида якшанба куни 11-бор ўтказилган Токио марафони кениялик спортчилар учун муваффақиятли кечди. Югуришда жами 36 минг киши иштирок этди.

Эркаклар ўртасида энг яхши натижани (2:03:58) 2012 йилги Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби Уилсон Кипсанг қайд этди. Бу Токио марафони тарихида кўрсатилган энг тез вақт бўлди. Ундан кейинги ўринларни ҳам кенияликлар эгаллади - Гидеон Кипкемои (2:05:51) ва Диксон Чумба (2:06:25).
Аёллар ўртасида эса биринчи ўринни Лиссабон марафони ғолиби, кениялик Саре Чепчирчир қўлга киритди.

Маълумот учун: Токио марафони 2007 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Бунда иштирок этувчи ва томошабинлар югуриш баҳсини жиддий мусобақа деб эмас, байрам сифати ўлароқ қабул қилишади.