Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) чемпиони Конор Макгрегорнинг кейинги рақиби россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ғолиби бўлади. Бу ҳақда UFC раҳбари Дана Уайт маълум қилди. 

"Мен Конорнинг кейинги жанги ММА қоидалари бўйича UFC’да бўлишини кутмоқдаман. Бу жанг Хабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг ғолиби билан бўлади. Икки кескин жангчи. Рейтингдаги биринчи ва иккинчи рақамли жангчилар. Бундан яхшироғи бўлмайди. Бу йигитлар бир-бирларини кўргани кўзлари йўқ ва жанг шафқатсиз бўлади", деб айтди Уайт.

UFC раҳбари шунингдек Макгрегорнинг америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер билан жанги бўлиши эҳтимолига баҳо берди. "Биз Макгрегор ва Мэйуэзер жангининг қандай босқичида турибмиз? Билмадим. Биз ҳеч қайси бир босқичидамасмиз", деб таъкидлаб ўтди Уайт.

Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг 4 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Унда енгил вазн тоифасида UFC чемпиони унвони ўйналади.