АҚШда махфий маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар 2016 йилда 2 баробар кўпайган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигининг расмий статистик маълумотларида келтирилган.

Адлия вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, 2016 йилда Қўшма штатлардаги ваколатли органларга «махфий маълумотларнинг рухсатсиз ошкор этилгани» бўйича 37та сигнал келган. Бу борадаги кўрсаткчи 2015 йилда 18тани ташкил қилганди.

Вазирликнинг тасдиқлашича, айни вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши ОАВ воситасида кенг кўламли кампания олиб борилмоқда. Қарши кучлар янги раҳбариятнинг Россия билан алоқаларини тасдиқловчи далиллар қидиришмоқда.

Махфий маълумотларнинг сизиб чиқиш ҳолатлари билан боғлиқ муаммолар аввалдан мавжуд. 2009 йилдан 2015 йилгача ҳар йили ўртача 39,7 мартадан шундай ҳолат қайд этилган. 2009 йилда 44, 2010 йилда 33,  2011 ва 2014 йилларда 41тадан, 2012 йилда 46, 2013 йилда эса 55та шундай ҳолат қайд этилган.

Бундан олдинроқ Трамп ОАВда у ҳақдаги маълумотлар тарқалиб кетишида Обамани айблаганди. 

«Менинг фикримча, бунинг ортида (собиқ) президент Обама турибди, бунда унинг одамларининг қўли бор. Тарқалган маълумотларнинг баъзилари айнан шу гуруҳдан чиқаётган бўлиши мумкин», — деганди Трамп.