«Мўйноқ» саноат зонасида тадбиркорлик субъектлари 10 йил муддатга барча турдаги солиқлардан озод этилади

Ўзбекистон 02 Март 2017 6116

Ўзбекистонда яна бир саноат зонаси - «Мўйноқ» кичик саноат зонаси барпо этилади. Президент бу саноат зонасида тадбиркорларга алоҳида, республикада ўхшаши бўлмаган, имтиёз ва преференциялар тақдим этган.

28 февраль куни президент «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини қабул қилди.

Қарорга кўра, Мўйноқ туманидаги собиқ «Мўйноқ балиқ консерва комбинати» ҳудудида 16 гектар ва собиқ 5-қурилиш бошқармаси ҳудудида 4,5 гектар, жами 20,5 гектар майдонда электротехника, қурилиш материаллари, суғориш ускуналари, сув насослари, сув ҳисоблагичлари, сув қувурлари, тайёр трикотаж, тикувчилик ва бошқа замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «Мўйноқ» кичик саноат зонаси барпо этилади.

Президент «Мўйноқ» кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича улкан имтиёзлар тақдим этишга кўрсатма берган.

Жумладан, саноат зонаси ҳудудида янги ташкил этиладиган ва унинг майдонида саноат соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари 10 йил муддатга (2017 йилнинг 1 апрелидан 2027 йилнинг 1 январига қадар) барча турдаги солиқлардан озод этилади:
«Мўйноқ» кичик саноат зонасида қайта яратилган ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган саноат соҳасидаги корхоналар солиқларнинг барча туридан;
Мўйноқ тумани ҳудудида рўйхатдан ўтган ва ўз фаолиятини олиб бораётган якка тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқдан;
Туман ҳудудида рўйхатдан ўтган ва ўз фаолиятини олиб бораётган юридик шахсларнинг таъсисчиларига тўланадиган дивиденд кўринишидаги даромадларга солинадиган солиқлардан озод этилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар Мўйноқ туманида жойлашган ва фойдаланилмаётган бўш давлат объектларини ўн йилгача муддатга янги иш ўринлари яратиш шарти билан ижара ҳақининг «ноль» ставкаси бўйича ижарага олиши мумкин.

Дастурда алоҳида урғу сайёҳлик салоҳиятини яратишга берилган. Шунингдек, ҳужжат Мўйноқ шаҳрини ободонлаштириш бўйича катта кўламдаги ишларни олиб боришни кўзда тутади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17325 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47947 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21922 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 779 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 1302 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1037 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1349 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1258 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1952 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар