Италия босқинига қарши курашган ливиялик сўнгги фахрий 112 ёшида вафот этди

Жамият 03 Март 2017 7890

Италия мустамлакачиларига қарши курашган Ливия қаҳрамони Умар аль-Муҳторнинг сўнгги сафдоши Абдул-Раззоқ аль-Мўтарабиаҳ Жилҳаф 112 ёшида вафот этди.

Жилҳаф Ливиянинг шарқий қисмида жойлашган уйида кўз юмган, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Умар аль-Муҳтор Ливияни босиб олишга ҳаракат қилган Италия мустамлакачиларига қарши кураш ташкил этади. Италияликлар 1911 йилдан бошлаб Усмон империясидан тарқалаётган ҳудудларни босиб олишга киришади. 

20 йил давом этган қарши жанговар ҳаракатдан сўнг Умар аль-Муҳтор Италия мустамлака кучлари томонидан қўлга олинади ва 1931 йилда 73 ёшида қатл эттирилади.

Аль-Муҳтор Ливия миллий қаҳрамони ҳисобланади ва Араб ҳамда Ислом дунёсининг озодлик учун курашувчи рамзи сифатида эътироф этилади.

Кўпроқ янгиликлар