Eagles MMA клуби ўзининг президенти ва Россиянинг ММА бўйича энг яхши жангчисининг видеомурожаатини эълон қилди. У UFC енгил вазн тоифасида америкалик Тони Фергюсонга қарши жангдан мажбурий равишда бош тортган эди. 

Ушбу видеонинг бошида унинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовнинг сўзларини эшитиш мумкин. У виза берилмагани учун АҚШга кела олмаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов — Фергюсон жанги 4 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши керак эди. Жангнинг бекор қилинишига россиялик спортчининг жигари ва буйрагида муаммолар пайдо бўлгани сабаб бўлди. Ҳабиб Нурмагомедов вазнини тезроқ ташлашга урингани ва интенсив машғулотлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатган.