"Ақлли" айиқ ёки жосус қурилмаси ота-оналарга хавф туғдирмоқда

Технология 05 Март 2017 10981

Интернетга уланган юмшоқ айиқча ёрдамида болалар ва уларнинг ота-оналари бир-бирларига илиқ хабарлар йўллай олишади - бу хакерларга ота-оналарнинг электрон манзиллари ва паролларига йўл очиб беришини ҳисобга олмаганда, яхши ғоя, албатта. ОАВ хабарига кўра, Spiral Toys компаниясининг CloudPets "ақлли" юмшоқ ўйинчоқлари билан худди шундай воқеа юз берган. itsec.ru'да шу ҳақида хабар берилди. 

Бир неча ҳафта давомида ўйинчоқ соҳибларининг шахсий маълумотлар базаси ва уларнинг хабарлари истаган одам  томонидан интернет орқали кузатилиши мумкин эди. Шунга қарамай, экспертларнинг сўзларига кўра, маълумотлар махфийлигига нафақат уларнинг ҳимояланмаган базаси, балки юмшоқ ўйинчоқларнинг ўзи ҳам таҳдид туғдирган. Британиянинг ахборот хавфсизлиги бўйича эксперти Пол Стоунга кўра, ғаразли мақсадли кишилар CloudPets жониворини осонлик билан жосуслар қурилмасига айлантириши мумкин. 

Стоуннинг сўзларига кўра, CloudPets'да Bluetooth-уланишнинг ҳеч қандай стандарт ҳимоя механизмлари, масалан, ўйинчоқ ва смартфондаги илова ўртасида узатилган маълумотларни шифрловчи тизим йўқ. 10 метр радиусдаги ҳар қандай инсон оддий смартфон орқали ўйинчоққа уланиши мумкин. 

Хакер ўйинчоққа киберҳужум уюштириб, унинг ёрдамида болани кузатиши ёки уни қўрқитиши ва ҳақорат қилиши мумкин. Яқин орадаги истаган киши айиқчага хабар юклаши ёки сездирмай микрофонни ёқиб, аудиоёзувни кўчириб олиши ҳеч гап эмас. Агар унга қарата йўналтирилган антенна қўлланилса, ҳатто 10 метр радиусда жойлашишга ҳам ҳожат қолмайди, дейди Стоун. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар