«Реал» ёзги трансферлар вақтида Иско билан хайрлашиши мумкин.

Tuttosport маълумотига кўра, «Қироллик клуби» ушбу футболчи учун 35 млн евродан кам бўлмаган маблағ ва бонуслар таклиф этган жамоанинг таклифини кўриб чиқади.

Бундан олдинги хабарларда Иско ўйин амалиёти етишмаётгани туфайли Мадрид жамоасидан кетишни истаётгани айтилганди.

Бу хабарларга муносабат билдира туриб, Иско «Реал»да кўп йиллар қолишни истаётгани, аммо бунинг учун майдонга тушиши кераклигини айтиб ўтганди.

«Реал» Испания чемпионатининг жорий мавсумида 25 учрашув ўтказди, Иско эса бу ўйинлардан 20тасида майдонга тушди, шундан 12тасида бошланғич таркибда. У бу учрашувларда 6та гол урган ва 4 голга узатма берган.