Ўзбекистон Туркманистонга кўмир ва қишлоқ хўжалик техникаси етказиб беради

Ўзбекистон 07 Март 2017 7588

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Туркманистонга ташрифи давомида томонлар ўртасида темир йўл вагонлари, кўмир ва қишлоқ хўжалиги техникаси етаказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди.

«Ўзбекистондан Туркманистонга транспорт воситалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электр ва механика ускуналари, металл буюмлар ва турли соҳадаги хизматлар экспорт қилинади. Туркманистондан юртимизга нефть маҳсулотлари, пропилен полимерлари ва бошқа кимёвий товарлар келтирилади», дейилган хабарда.

Жумладан, Туркманистон темир йўллар вазирлиги «Андижон механика заводи» компанияси билан 100та вагонни қайта жиҳозлаш бўйича келишув имзолаган.

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ эса «Туркманхимия» давлат концерни билан 30 минг тонна кўмир етказиб бериш бўйича битим тузган.

Шунингдек, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан қишлоқ хўжалик техникаси ва ускуналар экспорти бўйича шартнома имзолаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар