Яхши, ёмон, жаҳлдор: Сизга ёқмайдиган кишилар билан қандай гаплашиш мумкин

Lifestyle 11 Март 2017 27992

Сармоядор, блогер ва тадбиркор Жеймс Альтушер турли тоифадаги инсонлар билан тил топишиш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Менга бақиришганида, мен қўрқаман. Сабаби бу мен ниманидир нотўғри қилганим ва бунинг эвазига ҳаққоний равишда гап эшитаётганимдан дарак беради.

Атрофдагиларга таҳдид қилишга ўрганиб қолганман. Бу яхши тактика эмас.

Кишиларни тушунишга ўрганиш талаб этилди – улар қандай бўлади, уларга қандай таъсир кўрсатиш ва буни яхшилаш усуллари борми.

1. Бахтли инсонлар

Баъзи инсонлар ҳаётдан жуда ҳам кўнгиллари тўлгандек тасаввур уйғотади. Гўёки уларни ҳеч нарса ташвишга солмайди.

Улар менинг жаҳлимни чиқаришган, сабаби мен нима учун улар хурсанд бўлишаётганини тушунмасдим. Эҳтимол, мен уларга ҳасад қилгандирман.

Эҳтимол, улар бадавлат, гўзал ва мендан яхшироқ бўлишгани учун бахтли бўлгандирлар.

Бироқ, кўпчилик айтганидек “бахтли бўлишни истасанг – шунчаки бахтли бўл”.

Мен бошқалар учун ҳам қувониш керак эканини ҳар доим ўзимга эслатиб тураман. Билмадим, ҳаммада ҳам бу осонлик билан кечадими. Менда – аниқ йўқ. Бунинг учун ўз устида ишлаш керак, ҳамда буни ҳар куни қилиш лозим.

2. Бахтсиз кишилар

Уйсизларга қараш оғир. Ёки яқин инсонингиз касалхонага ёхуд дўстингиз қамоққа тушганини билиш ҳам. 

Мен бундай муаммолар билан қандай курашиш лозимлигини кўп пайтларда билмайман. Баъзида бу одамлардан шунчаки юз буриб кетганман.

Бироқ ачиниш – машқ қилдириб бориш керак бўлган мушак кабидир. Кимнингдир ҳаётини ўзгартиришнинг энг яхши усули – ёрдамга ҳақиқатдан ҳам муҳтож кишига ёрдам бериш.

Ачиниш туйғусини машқ қилдириш – бу энг яхши фитнес.

Мен ҳар куни қизларимдан бугун кимгадир ёрдам беришгани билан қизиқаман. Мен ўзим буни қилмаганимда, улардан сўрашга ҳам ҳаққим бўлмасди. Ёрдам керак бўлган инсонлар нимадандир бахтсиздирлар.

3. Яхши инсонлар

Баъзи кишиларни бахтли, дейиш мумкин эмас, бироқ улар аниқ яхшилар. Билл Гейтсга ҳасад қилиш осон. Менинг ўзим ҳам узоқ вақт унга ҳасад қилганман, шунинг учун унинг ғоялари “бир тийинга қиммат”лигига ишонишни ҳам истаганман.

Бироқ у 100 миллионлаб долларни хайрия учун ажратади. Айнан у туфайли яқинда Африкада безгакни даволашга ўрганиб олишади ва бунга қадар ечими бўлмаган муаммоларни ҳал этишади.

Мен айнан шундай бўлмоқчиман. Муаммоларни ҳал қилишда иштирок этмоқчиман. Аммо суперқаҳрамонлар сафини тўлдириш ва Билл Гейтс билан елкама-елка туришни истасангиз ўзингизда суперкучни топишингиз керак – ҳасадни ўлдириш ва улар қилаётган ишни тўғри баҳолаш.

4. Асабий одамлар

Гап тасодифий ўткинчи ёки метродаги тентак ҳақида эмас. Бундайлар билан нима қилишни яхши биласиз – шунчаки ўгирилиб, кетиб юборасиз.

Бироқ у раҳбар, дўст, оила аъзоси бўлсачи? Бу одам бақирса, ҳақорат қилса, ўзининг “мен”ини сизга кўрсатишни яхши кўрсачи? Менга масалан кўплаб шундай инсонлар учраган – сабаби мен ёқишни жуда ҳам истаганман.

Бу ўша одамнинг айби бўлмаган. Бу менинг айбим эди, сабаби бундай қилишларига йўл қўйганман. Бунга имкон бериш керак эмас.

Мулоқотни тўхтатинг.

Танаффус қилинг.

Оилавий кечки овқатга келманг.

Ҳаёт жуда қисқа. Бошқалар сизни ҳақоратлашига йўл қўйманг. 

Эҳтимол, улар ёрдамга муҳтож эканликлари сабабли ўзларини шундай тутишар. Бироқ ёрдам яқин кишига зарар етказишга боғлиқ бўлса – бу нотўғри.

Раҳмдил бўлинг, ачинишни ўрганинг, бироқ мулоқотни қилишни тўхтатинг. Ҳаттоки раҳбар билан ҳам. Ёнидан ўтиб кетаётганда саломлашинг, ҳамда сизга овозларини баландлатмайдиган бошқа ишни ҳам қидириб боринг.
 
Кишилар айнан шундай йўл билан ҳайвонларни асрлар ва минглаб йиллар давомида ўзларига ўргатишган.

Одамлар – табиатнинг бир қисми, ва бизга ҳам шундай услубни қўлласа бўлади.

Хуллас, бош ғоя жуда оддий: ўзингизни ҳурмат қилинг. 

Агарда сизга бахтли одамлар ёқмаса, ўзингиз ҳам бахтли бўлмайсиз. Агарда қўполлик қилишларига имкон берсангиз, шундай қилишда давом этаверишади.

Дунёга ўзингиз ҳақида жар солинг – ёки буни сизнинг ўрнингизга бошқа кимдир қилади ҳамда бу сизнинг фойдангизга бўлмаслиги аниқ.

Кун янгиликлари
Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди
19:40 / 22.03.2017 47540 Жамият
Merit Education – талаба бўлишни истовчилар учун
14:20 / 22.03.2017 5787 Lifestyle
Lamborghini савдолар ҳажми рекорд даражага етганини маълум қилди
Президентлар музокаралари якунида қатор ҳужжатлар имзоланди
АҚШ Ироққа 22 миллиард долларлик қурол-яроғ сотди
15:02 388 Жаҳон
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Орол муаммосини муҳокама қилди
15:00 727 Жаҳон
24 март Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади
АҚШда Вьетнам уруши даврида қуроллари кучлар сафидан қочиб кетган 75 ёшли эркак ҳибсга олинди
14:54 564 Жаҳон
Абдухолиқов асосийда, Денисов ўрнида Тўхтахўжаев. Бабаян асосий таркибни эълон қилди
14:49 4627 Спорт
«Ўзсаноатқурилишбанк» тадбиркор аёлга иссиқхона қуришда ёрдам кўрсатди
14:44 857 Жамият
Кўпроқ янгиликлар