Оқ уй хавфлиликнинг "зарғалдоқ" даражасига ўтказилди

Жаҳон 12 Март 2017 12068

11 мартга ўтар кечаси АҚШ махфий хизмати Оқ уйга кирмоқчи бўлган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.

Рюкзаги бор номаълум кимса Оқ уй панжарасидан ошиб тушиб, сайёҳлар учун ёпиқ бўлган жанубий эшикка яқинлашишга муваффақ бўлган. Бироқ шундан кейин эркак пайқалиб, қўлга олинган.

У қандай мақсадда Оқ уйга яқинлашгани номаълумлигича қолмоқда. Унинг рюкзагида на қурол, на хавфли материаллар аниқланмаган.

Бироқ шунга қарамай, Оқ уй хавфлиликнинг "зарғалдоқ" даражасига ўтказилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

АҚШ президенти Дональд Трамп воқеа юз берган вақтда Оқ уйда бўлган ва бу ҳақда эркак қўлга олингандан кейингина хабар топган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар