Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган интернет-провайдерлар маълум

Жамият 13 Март 2017 17989

Ўзбекистонда интернет тезлиги ва бу борада провайдерлик хизматларини ташкил этувчилар, уларнинг кўрсатаётган хизмат сифатлари борасида муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. «Потребители.Uz» сайти Ўзбекистонда қайси интернет провайдерлар хизмати истеъмолчиларнинг бирмунча бўлса-да эътирофига сазоворлигига қизиқиб кўрди ҳамда Ўзбекистондаги интернет-провайдерларининг ўзига хос рейтингини тузиб чиқди. 

Рейтингни тузишда 2016 йил январидан 2017 йил февралига қадар Facebook ижтимоий тармоғидаги «Потребитель.уз» гуруҳида қайд этилган сўровларга фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар ва тавсиялардан фойдаланилган. 

Унга кўра, ўтган бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида гуруҳда 112 марта «яхши провайдерни маслаҳат беринг», деган мавзу муҳокамага ташланган. Бунда, бу каби мурожаатларга биринчи бўлиб, «бизда яхши провайдерларни унутинг» ёки «уларнинг барчаси бир» дея жавоб беришган бўлса, бошқалари ўз провайдерларининг сифатсиз хизмат кўрсатишидан нолишган. Бошқалари ғамгин мемлар қўйиб, «ўзбек интернети ҳақидаги қиссадан кўра ғамгин қисса бўлмаса керак» деб таъкидлашган.   

Албатта, маслаҳат берганлар ва ўзлари фойдаланаётган провайдерларни мақтаганлар ҳам бўлган. Сифатли хизматларини таклиф қилган провайдер вакилларининг ҳам қайдлари кўзга ташланган. Рейтинг тузувчилари истеъмолчилар қайси провайдерни кўпроқ олқишлагани ёки тавсия қилганини аниқлашган. Шундай қилиб, жами тавсиялар сони 972тани ташкил этган. Олинган маълумотлардан рейтинг жадвали тузиб чиқилди. 

Шундай қилиб, Потребитель.уз таснифига кўра, Turon Telecom, Sarkor, Uzonline энг яхши провайдерлар деб топилди. Қуйида ушбу рейтинг натижаси билан танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Кун.uz таҳририяти ҳам 2016 йилда Ўзбекистондаги интернет провайдерлар фаолиятига доир ўз сўровини ўтказган эди

Сўровнома: Истеъмолчилар Ўзбекистондаги интернет сифатига баҳо беришди

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар