«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер MLS чемпионати иштирокчиси «Чикаго Файр» жамоаси билан битим тузди. Бу ҳақда Chicago Tribune хабар тарқатди. 

Томонлар «1+1» кўринишидаги шартномани имзолашган. Унга кўра 32 ёшли германиялик футболчи 4,5 млн доллар миқдорида йиллик маош олади. Шу тариқа Бастиан MLS чемпионатидаги энг кўп маош олувчи футболчилар ўнлигига кирган. 

Швайнштайгер «Чикаго» сафида кейинги ҳафтада машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Бастиан Англия чемпионатида битта ҳам ўйинда майдонга тушмади, Европа Лигасида эса битта ўйинда майдонга захирадан қўшилганди.