15 йил аввал мамлакатимизга хориждан “барби” аталмиш қўғирчоқ кириб келганди. Кўринишидан аёл қиёфасини акс эттирувчи ўйинчоқ болаларнинг севимли овунчоғига ҳам айланган. Бироқ, гўдаклик даврида бола қандай ўйинчоқни ошно тутинса, ундан руҳий таъсир олар экан. Шунинг учун болаларга ўзида гўзаллик, оқиллик каби эзгуликлар ифодаланган ўйинчоқларни совға қилишга одатланганмиз. Лекин барби қўғирчоғида болаларга фақат яхшилик ҳадя қилувчи ўзига хослик кўринмайди.

Барбини бола кўрмас жойга қўяйликда, бугунги кунда ҳунармандларимиз томонидан тайёрланаётган қўғирчоқларга эътибор қаратайлик. Ушбу қўғирчоқнинг ташқи қиёфасида бутун борлиқни кўриш мумкин.Тайёрланган кийимларида эса миллийликнинг акс эттирилиши болада ота-онага меҳр уйғотиши табиий. Бироқ, нега бугунги кунда ота-оналар фарзандларига мана шундай миллий қадриятларга хос бўлган қўғирчоқларни олиб беришмайди?

Харидорларнинг айтишларига қараганда ўзимизда ишлаб чиқарилаётган қўғирчоқларнинг нархи баланд экан. Хориждан кириб келган аёл қиёфасидаги қўғирчоқларнинг нархи арзон дейишяпти.

Мазкур муаммоларни ўрганиш мақсадида бугунги кунда Фарғона вилоятида миллий қўғирчоқларни яратаётган уста ҳунарманд Ойдиной Бурхонованинг устахонасида бўлдик. Энг аввало миллий қўғирчоқларнинг нархи ва уларнинг сабабини сўрадик.

Тадбиркор томонидан ишлаб чиқилаётган маҳсулотга жорий йилнинг ўзида янгилик киритилди. Бу эса харидорларнинг талаб ва таклифига мос келиши мумкин. Яъни арзон ва қулай... 

Миллий қадриятга муҳаббат энг аввало оиладан шунингдек, мактабгача таълим муассасаларидан бошланади. Оилада фарзанд учун миллийлик акс этган қўғирчоқлар сотиб олинса, болалар муассасидаги ўйинчоқлар унинг келажакдаги ўйлари ва орзуларини амалга ошишига хизмат қилади. Бироқ, айрим мактабгача таълим муассасаларида ана шундай ўйинчоқларни учратмайсиз. Юмшоқ ўйинчоқлар-у, барбилар... Ҳунармад бир неча бора мудираларга мурожат қилиб миллийликдаги қўғирчоқлар билан муассасаларни тўлдириш таклифини берган...

Қўл меҳнати, шунингдек, чинакам болаликни кўрсатувчи қўғирчоқлар ҳар бир оила фарзанди учун зарур деб ўйлаймиз.

Хулоса қилинг ва мулоҳаза юритинг. Фарзандингиз хориждан келган турқи совуқ қўғирчоқларни ўйнаб, эртага уларга тақлид қилса. Болалик вақтидаёқ балоғат ёшидаги қизлардек фикрласа... Бу жараёнда меҳр муҳаббат туйғулари қаёқда қолади? Ўзимизнинг асл қадриятларга хос бўлган ўйинчоғ-у, қўғирчоқлар бу борада муаммоларга тўла ечим бўла олишини эса унутмаган маъқул. 

Аҳрор Зиёд, Фарғона