Ўзбекистон миллий автомагистрали тизимидаги Қоровулбозор тумани орқали ўтувчи Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов халқаро йўлидаги вилоятлараро Аму – Бухоро машина канали устида барпо этилган янги замонавий кўприк фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Инвестиция дастурига кирган ушбу объектда “Қашқадарё кўприк хўжалик ихтисослаштирилган сақлаш таъмирлаш ва фойдаланиш” бошқармаси жамоаси томонидан 11 миллиард 800 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. 

Кўприк аввалгисига нисбатан уч баробар кенг бўлиб, эни 27, узунлиги 72 метрни ташкил этади. Тўрт полосали йўлдаги янги кўприкнинг ўтказиш қобилияти, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражаси кескин ошди. Иншоотнинг икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилган. 

– Халқаро аҳамиятдаги ушбу автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади, – дейди “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори ўринбосари Ш.Эгамов. – Инвестиция дастури доирасида янги кўприкнинг икки томонидаги автотрассанинг 5 километрлик қисми қайта қурилади. 

Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июлида ушбу ҳудуддаги кўприк қулаб тушганди.

Қарши-Бухоро трассасидаги кўприк ортиқча юкланишлардан бузилгани маълум қилинди