АПЛ. «Ливерпуль» мерсисайд дербисида ғалаба қозонди

Спорт 01 Апрель 2017 3690

Англия премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунланди. Мерсисайд дерби доирасидаги учрашувда «Ливерпуль» «Эвертон»ни ўз уйида қабул қилди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Садио Мане қизилларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 28-дақиқада Мэттью Пеннингтон ҳисобни тенглаштирди. Бироқ орадан кўп ўтмай мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди.31-дақиқада Филиппе Коутиньо ўз услубида гол киритди.Иккинчи бўлимда айнан Коутиньонинг пасидан сўнг Дивок Ориги Роблес дарвозасини ишғол қилиб, якуний натижани жамоасига тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сони 59тага етказиб олди. Клопп шогирдлари икки учрашув кўп ўтказган ҳолда «Манчестер Сити»ни икки очкога ортда қолдирган бўлса, «Тоттенҳэм»га тенглашиб олди. «Эвертон» эса 50 очко билан 7-ўринда қоладиган бўлди.

Англия премьер-лигаси, 30-тур

Ливерпуль – Эвертон 3:1 (2:1)
Голлар:
Мане (8), Коутиньо (31), Ориги (60) – Пеннингтон (28).
Ливерпуль: Миньоле, Матип, Клайн, Ловрен, Коутиньо (Александер-Арнолд, 74), Вейналдум, Фирмино (Клаван, 90+1), Лейва, Мане (Ориги, 57), Жан, Милнер.
Эвертон: Роблес, Пеннингтон (Бэрри, 67), Уильямс, Жагелка, Бейнс, Дэвис (Валенсия, 66), Гуйе, Баркли, Ҳолгейт, Лукаку, Кэлверт-Льюин (Миральяс, 82).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (26), Баркли (40), Уильямс (62), Жан (68).

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар