«Ўзбекистон» спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бокс жамоалари иштирокидаги жанглар поёнига етди. Рингга сўнгги бўлиб 49 кгли боксчилар Рио-2016 чемпиони Ҳасанбой Дўстматов ва Темиртас Жусуповлар чиқиб келишди.

Ҳақамлар қарорига кўра, Ҳасанбой Дўстматов ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл бешинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишди. 

Кун.uz таҳририяти «Ўзбек йўлбарслари» ва барча ўзбекистонлик бокс мухлисларини ғалаба билан қутлайди!