Шу йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон фармацевтларининг Pharmclub.uz ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил қилинди.

Маълумки, ўтган йилнинг 31 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Қарорга асосан, эндиликда четдан олиб келинадиган ҳамда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар:

  • улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан,
  • чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан  ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвали маҳаллий дори воситаларининг нархи 8 фоиздан 44 фоизгача пасайган.

Яна бир муҳим жиҳат эса, тиббиётда кенг қўлланиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилганидир. 

Қарорда назарда тутилган чекланган нарх белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар тўғрисида маълумот:

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб республикадаги барча дорихоналарда “Истеъмолчилар бурчаги” ташкил этилиб, унда дорихоналар учун мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари, чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвали илинди.