Англиянинг «Лидс» жамоаси ҳимоячиси Лиам Купер 6 ўйинга дисквалификация қилинди. Англия футбол ассоциацияси (FA) сайтида маълум қилинишича, у рақиб футболчининг бошига қасддан сакраб тепгани учун жазоланди.

Ушбу ҳодиса 1 апрель куни чемпионшипнинг 39 турида «Рединг»га қарши ўйин вақтида рўй берган. «Лидс» футболчисининг ҳаракатидан ҳимоячи Рис Оксфорд жабрланган. Ўйин ҳаками ўйин вақтида бу ҳолатни пайқамаган, FA ўйин видеоёзувини кўриб чиқиш вақтида ушбу эпизодга эътибор қаратган ва футболчига жазо тайинлаган.