НАТО Тошкентдаги офисини ёпди

Жаҳон 06 Апрель 2017 27007

НАТО томонидан Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини йўлга қўйиш учун 2014 йил майида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида очган бюроси ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги бюро ходимларига асосланиб хабар берган.

Офис раҳбари Розария Пульизи ваколатхонанинг ёпилишида сиёсий сабаб йўқлигини маълум қилган. 

«Альянснинг Марказий Осиё минтақасидаги иши муҳимлигича қолади. Аммо энди Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар Брюссель шаҳридан туриб тўғридан-тўғри йўлга қўйилади», — деган у.

Ваколатхонани ёпиш қарори 2016 йилнинг ноябрида қабул қилинганди. 

Ўшанда Ўзбекистондаги филиалнинг ёпилишига 2017 йилги бюджетнинг қайта кўриб чиқилиши сабаб бўлиши экани айтилганди.

Офисдаги техникалар Тошкентдаги маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилотига берилади, Розария Пульизи эса НАТОнинг Грузиядаги бўлимида фаолиятини давом эттиради.

НАТО ва АҚШ ҳозирга қадар Афғонистондан жанговар қўшинларни олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида фойдаланиб келган.

Бугунга келиб НАТО ҳарбий блоки дунёда 41 ҳамкорга эга бўлиб, улар қаторида Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор. Ўзбекистон 1994 йилдан буён НАТО билан «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури асосида ҳамкорлик қилиб келади, 1996 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон билан «Индивидуал шериклик ва ҳамкорлик дастурлари» асосида иш олиб борилади.

2001 йил 11 сентябрь терактидан кейин АҚШ ва НАТО иттифоқчилари Ўзбекистоннинг Хонобод ҳарбий базасидан фойдалана бошлади.

2005 йилда эса Андижон воқеалари ортидан Ўзбекистон Америка ҳарбийларини ўз ҳудудидан чиқариб юборган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар