Европага Италия соҳиллари орқали ўтмоқчи бўлган 1350 муҳожир Ўрта ер денгизида қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Италия соҳилбўйи хизмати.

Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Сицилия бўғозида фалокатга учровчи муҳожирларга ёрдам бериш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиради. Бироқ муҳожирларни қутқариш кўпинча қутқарув кемаларининг Европа соҳилларига ўтиб олмоқчи бўлган муҳожирлар томонидан ишғол қилиниши эслатади. 

Қутқарилган одамлар Сицилия ва Тунис ўртасидаги 160 км лик бўғозни 5 та шиширилган сол, 6 та ёғоч қайиқ ва баржада кечиб ўтмоқчи бўлишган. Қутқарувчилар кемалардан бирида бир жасадни аниқлашган.

Ёрдам буксир, савдо кемалари, Италия ва бир қатор ноҳукумат ташкилотларининг кемалари иштирокида амалга оширилган.

Март ойи охирида африкалик муҳожирлар учун "Европага дарча" ҳисобланувчи Ливия Италия ва Европа Иттифоқидан муҳожирларнинг Европага ноқонуний ўтишига қарши кураш учун 800 млн евролик ёрдам сўраган. Ушбу пулларга радарлар, вертолётлар, йўлтанламас машиналар, катер ва уяли телефонлар сотиб олиш режалаштирилган. 

Европа Иттифоқининг Frontex агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда Италияга Ўрта ер денгизи орқали 180 мингдан кўпроқ муҳожир келган, улар асосан африкаликлар ҳисобланади. 2016 йилда ҳалок бўлган ва йўқолган муҳожирлар сони 5 мингдан кўпроқни ташкил қилган.

Февралда Италия ва Ливия ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишув тузган. Келишув доирасида Италия Ливия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати учун 90 нафар ходим тайёрлаб берган. Яқин орада Ливияга Италияда таъмирлашда бўлган 10 та катер қайтарилади.